Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея Россия ва Хитойга норозилик билдирди

Жанубий Корея Россия ва Хитойга норозилик билдирди

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги Россия ва Хитой ҳарбий атташеларига ҳаво патрули вақтида ўз ҳарбий самолётларининг Жанубий Корея ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига (KADIZ) қисқа муддатли босиб киргани учун норозилик билдирди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги 10-декабр, чоршанба куни хабар берди.

“Ҳарбий кучларимиз қўшни давлатлар самолётларининг KADIZ ҳудудидаги ҳаракатларига халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ фаол жавоб қайтаради”, — дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, бирлашган штаб бошлиқлари республика ҳаво ҳудуди бузилмаганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!