Ҳиндистонда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эронлик шахматчи Муҳаммад Амин Табатабей исроиллик рақибига қарши ўйин ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақида Эроннинг Меҳр ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ, Эроннинг яна бир ўйинчиси Ариан Голами ҳам Исроил вакили билан ўйнашдан бош тортган ва мусобақани тарк этган эди. Мусобақанинг аввалги турида эронлик шахматчи Мобина Аминасаб ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, турнир жадвалининг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Мумбайда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учта ёш тоифасида олтита мусобақани ўз ичига олади. Мусобақада жами 189 нафар футболчи иштирок этади. 2018 йилда Эрон шахматчиси Парҳам Мақсудлу чемпионлик рейтингида пешқадамлик қилган эди.