Ғарб давлатлари Беларус калийли ўғитларини етказиб беришга санкциялар киритди ва республиканинг портларга киришини тўсиб қўйишга ҳаракат қилди, аммо Россия бу масалада ёрдам берди.
"Жуда ғалати, чунки жаҳон бозорлари, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар бу маҳсулотларга жуда муҳтож. Лекин шунга қарамай, бу содир бўлмоқда", - деди Россия давлати раҳбари.