Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жаҳон банки Украинага 4,5 миллиард доллар ёрдам ажратади

A A A
Жаҳон банки Украинага 4,5 миллиард доллар ёрдам ажратади

Жаҳон банки душанба куни Украинага 4,5 миллиард доллар ёрдам беришини маълум қилди, бу молиялаштириш пакети “шошилинч эҳтиёжлар”ни қондириш учун мўлжалланган.

“Молиявий пакет АҚШнинг 4,5 миллиард долларлик грантидан иборат”, — дейилади ташкилот баёнотида.

Хусусан, дейилади баёнотда, молиялаштириш Киевга ижтимоий нафақалар, тиббий хизматлар ва пенсиялар харажатларини қоплашга ёрдам беради.

Июнь ойида Жаҳон банки Украинага 1,49 миллиард доллар миқдорида қўшимча ёрдам маъқулланганини эълон қилди.

Киритилди: 09:25 09.08.2022. Ўқилди: 1539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!