Италия полициясининг махсус топшириқлар бўлими ходимлари мамлакат жанубидаги Кассано-алло-Йонио шаҳрида энг қудратли жиноий ташкилотнинг хавфли боссларидан бири Луижи Абруццезени ҳибсга олди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Луижи Абруццезе халқаро қидирувда бўлган.
29 ёшли мафиоз қўлга олинганда унинг ёнидан иккита тўппонча ва қалбаки ҳужжатлар чиққан.
Абруццезе 20 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
2015 йили Луижи Абруццезе Италиянинг энг хавфли жиноятчилари рўйхатига киритилган эди.
Manba: darakchi.uz