Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Италияда маймун чечак инфекциясининг юқтирганлар 70 нафардан ошган

Италияда маймун чечак инфекциясининг юқтирганлар 70 нафардан ошган

Италияда ҳозиргача 71 кишида маймун чечак инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касалликлар профилактикаси департаменти раҳбари Жованни Резза маълум қилди.

"Аслида, улар кўп эмас, лекин тарқалиш ошмаслигини таъминлаш муҳим ва бунинг учун оддий тавсияларга амал қилиш керак", дейди Резза. Шунингдек, у касалликнинг белгилари икки-уч ҳафта ичида пайдо бўлиши ва ўчоқлари географик жиҳатдан чекланганлигига эътибор қаратди. Унинг қўшимча қилишича, симптомлар тошма ва баъзи ҳолларда иситма, мушакларнинг оғриғи ва чарчоқдир.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечак вируси тарқалишининг глобал хавфини баҳолаш учун фавқулодда қўмитани чақириши маълум бўлган эди. Ушбу йиғилиш 23 июнга белгиланган. Ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус аввалги авж олишларга нисбатан инфекциянинг ҳозирги версияси ўзини ғайриоддий тутишини, шунинг учун вирусологлар бунга алоҳида эътибор қаратишлари кераклигини қайд этди.

Киритилди: 19:35 18.06.2022. Ўқилди: 2589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!