Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Истанбулга кучли дўл ёпирилди

Истанбулга кучли дўл ёпирилди

Бугун, 29 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида йирик  дўл келиши кузатилмоқда. Шаҳарнинг кўплаб кўчалари ва ер ости ўтиш йўлларида сув тошқинлари юзага келган.

Кўчалар сув босиши оқибатида 15 миллиондан ортиқ аҳолига эга Истанбулнинг асосий кўчаларида автомобиллар ва ҳатто трамвай ҳаракати маълум муддатга тўхтаб қолган.

Daily Sabah хабарига кўра, шаҳарнинг Осиёдаги қисмида қисқа муддат ёнғоқ катталигидаги дўл ёғиб, автомобилларга зиён етказган.

Шаррос ёмғир кундузи маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида бошланган. Метереологлар маълумотига кўра, Истанбул ва у жойлашган Туркиянинг шарқий қирғоқларида бугун кун сўнггига қадар кучли ёмғир ёғишда давом этади.

Табиий офатдан тан жароҳати олганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Турк метеохизмати мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, жумладан пойтахт Анқарада ҳам сешанба куни кучли жала қуйишидан огоҳлантирган.

Киритилди: 18:33 29.09.2020. Ўқилди: 2527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!