Хабарларга кўра, Қуддусда узоқ вақт давомида АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланади, деган қараш устун бўлган. Шу боис келишув ҳақидаги хабар Исроил раҳбарияти учун кутилмаган воқеа бўлди.
Шунингдек, Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу яқинда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан кескин телефон мулоқоти ўтказгани хабар қилинмоқда. Суҳбат чоғида Вэнс Исроилдан Ливандаги ҳарбий иштирокини қисқартиришни сўраган, аммо Нетаньяҳу бу талабни рад этган.
Манбаларга кўра, Исроил қўшинлари Ливандан олиб чиқилмайди. Бироқ энди мамлакатнинг Ливандаги ҳар бир ҳаракати халқаро даражада янада қаттиқроқ кузатув остида бўлади.