Исроил Мудофаа Кучлари Теҳрон марказига қаратилган йирик ҳужумлар серияси якунланганини эълон қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хабар берди.
"Исроил яқинда Теҳрон марказида жойлашган Эрон инфратузилма нишонларига қарши кенг кўламли ҳужумлар сериясини якунлади", дейилади ҳарбийлар расмий баёнотида.
Аввалроқ Jamaran ахборот агентлиги Эрон пойтахтида портлашлар ҳақида хабар берган эди, аммо қайси нишонларга зарба берилгани аниқланмаган эди.