Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz газетаси хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, чегара бўйлаб буфер чизиғининг кенглиги 1 км атрофида бўлади. Газета келтирган сунъий йўлдош тасвирлари асосидаги таҳлилда ушбу зонадаги барча бинолар вайрон қилинаётгани таъкидланган.
Бундан ташқари, газета Исроил Ғазо секторини икки қисмга – шимолий ва жанубий қисмларга бўлишни режалаштираётганини даъво қилмоқда. Ушбу мақсадлар учун Исроил кучлари яна бир махсус буфер чизиғини – секторни ғарбдан шарққа кесиб ўтувчи ва аҳоли ҳаракатини назорат қилиш имконини берувчи "Нетзарим" коридорини яратмоқда. Айни пайтда чегара бўйлаб буфер зона яратилиши ҳисобга олинган ҳолда Ғазо секторининг кенглиги бор-йўғи 5,5 км бўлади.