Исроил ҳарбийлари Исроилнинг шимолида ракета отилгани ҳақида хабар беришди.
Исроил ҳарбий матбуот хизмати чегарадаги Штула шаҳрига бир нечта ракеталар отилганини хабар қилди.
Хабарга кўра, барча нишонлар ҳаво мудофааси тизимлари томонидан ушланган. Бу ҳудудда бироз олдин ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган эди.
Бу Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ радикал ташкилоти ўртасидаги сулҳ 17 апрель куни маҳаллий вақт билан ярим тунда кучга кирганидан бери Шимолий Исроилда биринчи бундай ҳодиса.