Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ливан ҳудудини босиб олиш нияти йўқлигини билдирди

Исроил Ливан ҳудудини босиб олиш нияти йўқлигини билдирди

Шунга қарамай, Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 28 апрел куни Ливан жанубидаги 10 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш бўйича янги огоҳлантиришларни эълон қилди.

"Исроилнинг Ливанга нисбатан ҳудудий даъволари йўқ. Бизнинг у ердаги иштирокимиз фақат бир мақсадга — фуқароларимизни ҳимоя қилишга хизмат қилади", — деди Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир давлат “ўз бошига қурол ўқталган ҳолда” яшашга рози бўлмайди. Ҳозирда Исроил ҳарбийлари Ливанда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши амалиётларни давом эттирмоқда.

"Агар “Ҳизбуллоҳ” ва Фаластин “террорчи” гуруҳлари қуролсизлантирилса, Исроил бу ҳудудларда қолишга эҳтиёж сезмайди", — дея қўшимча қилди Саар.

Исроил ҳарбийлари 28 апрел куни 10 дан ортиқ қишлоқ ва шаҳар аҳолисига зудлик билан шимолга қараб кетишни буюрди. Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адрай Х ижтимоий тармоғида хавфсизлик нуқтайи назаридан одамларни уйларини тарк этиб, Сайда туманига кўчишга чақирди.

Огоҳлантиришдан кўп ўтмай, Ливан давлат оммавий ахборот воситалари жанубий ҳудудлар бўйлаб ҳаво ҳужумлари уюштирилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!