Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Исроил ва Ливан ўртасидаги музокаралар келаси ҳафта Италия пойтахти Рим шаҳрида қайта бошланишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки ҳафтадан камроқ вақт олдин Исроил, Ливан ва АҚШ иштирокида тарихий аҳамиятга эга келишувга эришилган.
«Ушбу музокаралар келаси ҳафта Римда давом этиши кутилмоқда. Биз қўшниларимиз билан тинчликка интиламиз. Бироқ тинчлик хавфсизликка асосланган бўлиши керак», — деди Саар Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул билан учрашув чоғида.
Томонлар музокараларда чегара хавфсизлиги, минтақавий барқарорлик ва эришилган келишувларнинг амалий ижросини муҳокама қилиши кутилмоқда.