Исроил Мудофаа Кучлари Эроннинг Қум шаҳрида Экспертлар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган бинога зарба берди.
The Times of Israel бу ҳақда Исроил ҳаво кучлари манбасига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Кенгаш аъзолари тадбирда янги Олий Раҳбарни сайлашлари керак эди.
Экспертлар Кенгашида 88 аъзо бор. Ҳужум пайтида бинода бўлган одамларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда.
Айни пайтда, Эрон оммавий ахборот воситалари бино олдиндан эвакуация қилингани ва ҳеч қандай қурбонлар бўлмагани ҳақида хабар беришди.