Исроил Мудофаа Кучлари (ИДФ) Ғазо секторининг жанубида Ҳамас ҳарбий қаноти етакчиси Муҳанад Усмон Яссин Фарванани ўлдирди.
Ynet нашри хабарига кўра, Исроил армияси вакили бу ҳақда маълум қилди.
"Фарвана уруш давомида мартаба кўтарилди ва яқинда Исроил кучларига қарши кўплаб террористик фитналар уюштирди ва Ғазо секторида фаолият юритаётган ҳарбийларга таҳдид солди", дейилади баёнотда.