Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Фижида ўз элчихонасини очди

Исроил Фижида ўз элчихонасини очди

Исроил ташқи ишлар вазири Саар Фижида яҳудий давлати элчихонасини очиш маросимида иштирок этди. Исроил ташқи ишлар идораси баёнотига кўра, бу қадам Исроилнинг Тинч океани минтақасидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва орол давлатлари билан алоқаларни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Исроил оммавий ахборот воситалари Фижи халқаро майдонда Исроилни қўллаб-қувватловчи давлатлардан бири эканини, шунингдек, Гаагадаги Халқаро судда муҳокамалар жараёнида ҳам Исроилни қўллаганини ёзмоқда. Фижининг Қуддусдаги дипломатик ваколатхонаси ўтган йил сентябрда очилган.

Киритилди: Бугун 21:11. Ўқилди: 134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!