ЦАХАЛ маълумотига кўра, 15 март куни кечқурун Теҳрондаги Меҳробод аэропортига зарба берилиб, Эрон олий раҳбари томонидан фойдаланилган самолёт йўқ қилган. Қайд этилишича, ушбу самолётдан Эрон олий раҳбари ҳамда бошқа юқори лавозимли амалдорлар ва ҳарбийлар фойдаланиб келган.
Исроил томонининг таъкидлашича, самолётнинг йўқ қилиниши Эрон раҳбариятининг бошқа давлатлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш ҳамда ҳарбий салоҳиятини тиклаш имкониятларига салбий таъсир кўрсатган.