Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил дрони Байрутдаги кўп қаватли уйга ракета зарбаси берди

Исроил дрони Байрутдаги кўп қаватли уйга ракета зарбаси берди

Исроил дрони Байрутнинг Жнаҳ туманидаги турар жой биносига ҳужум қилди.

Бу ҳақда РИА Новости воқеа гувоҳларига таяниб хабар бермоқда.

«Ракета кўп қаватли турар жой биносидаги хонадонлардан бирига келиб тушди», — деди агентлик суҳбатдошлари.

Мухбирнинг маълумотларига кўра, портлаш овози қўшни Мазраа туманида ҳам эшитилган.

Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ва ҳарбийлар етиб келган.

Киритилди: Бугун 15:11. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!