Сўнгги 24 соат ичида Исроил Эрондаги 170 та нишонга ҳужум қилди.
Бу ҳақда Исроил Мудофаа Кучлари матбуот котиби маълум қилди.
"Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Эрондаги 170 та нишонга 400 та қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужум қилди", дейилади баёнотда.
Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, нишонлар орасида қурол ишлаб чиқариш заводлари, дрон двигателлари заводлари ва тадқиқот маркази бор эди.