Исроил АҚШни Эронга қарши тўлиқ миқёсли ҳарбий зарбаларни қайта бошлашга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Wall Street Journal нашри маълумотларига кўра, Исроил махсус хизматлари Вашингтонга Эрон уранни бойитиш центрифугаларини Натанз яқинидаги тахминан 140 метр чуқурликдаги ер ости туннелларига кўчиргани ҳақидаги разведка маълумотларини топширган.
Исроил томони ушбу ҳолат АҚШни янги ва янада кенг кўламли ҳарбий амалиётга ундашидан умид қилмоқда.