Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил: Aгар кучли зилзила бўлса, 80 минг бино қулайди

A A A
Исроил: Aгар кучли зилзила бўлса, 80 минг бино қулайди

Исроилнинг Маориф газетаси берган маълумотга кўра, агарда Исроилда кучли зилзила бўладиган бўлса, 80 мингта бинонинг бузилиш хавфи мавжуд. Натижада 170 минг киши уйсиз қолиши мумкин.

Бу рақам Исроил шимолида икки кун давомида бўлган енгил зилзилалар (охиргиси рейхтаг шкаласи бўйича 3.2 баллга тенг бўлди)дан сўнг исроиллик мутахассислар ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб айтилди.

Газета берган маълумотга кўра, яна ўн минглаб бинолар енгил даражадан ўрта даражагача шикастланади.

Ушбу ҳисоб-китоблар фақат Исроил жойлашган ҳудудга тегишли. Фаластин ерлари бунга кирмайди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 22:01 07.07.2018. Ўқилди: 1539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар