Адамузда Alvia ва Iryo поездлари то‘қнашуви оқибатида 45 киши ҳалок бўлди, 150дан ортиқ киши жароҳат олди. Ҳукумат қурбонлар оилаларига ҳар бири 216 000 евро миқдорида компенсация тўлайди.
Қисқа тафсилотлар:
Солиқдан озод ёрдам: 72 000 евро
Олдиндан суғурта тўлови: 72 000 евро
Мажбурий саёҳат суғуртаси: 72 000 евро
Жароҳатлар учун тўлов: 2 400–84 000 евро
Релсдан чиқиш сабаби ҳали аниқланмаган, тергов бошланган. Renfe раҳбари инсон хатоси эҳтимоли мумкинлигини айтади.
Испанияда юқори тезликдаги поездлар тармоғи 3 900 кмдан ортиқ, жиддий авариялар кам учрайди, лекин Адамуз ҳалокати мамлакат тарихидаги энг ёмонларидан бири бўлди.