Испанияда темир йўл хизмати январь ойида содир бўлган иккита ҳалокатли бахтсиз ҳодисадан сўнг поезд ҳайдовчиларининг хавфсизликни яхшилашни талаб қилган уч кунлик иш ташлаши туфайли узилиб қолмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg нашрихабар берди.
Асосий поезд ҳайдовчилари касаба уюшмаси Semaf томонидан ташкил этилган иш ташлаш Андалусияда иккита тезюрар поезд тўқнашувида 45 киши ҳалок бўлганидан ва икки кундан кейин Каталонияда яна бир киши бахциз ҳодисада вафот этганидан кейин эълон қилинди.
Транспорт вазири Оскар Пуэнте дам олиш кунлари касаба уюшмалари билан иш ташлашни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб борди, аммо улар муваффақиятсиз якунланди.
"Темир йўл хавфсизлигининг ёмонлашувининг давом этиши қабул қилиниши мумкин эмас", деди Semaf ўз баёнотида.
Барселона ва унинг атрофидаги минтақаларда 20 январдаги поезд ҳалокатидан бери йўллар текширилаётгани ва таъмирланаётгани сабабли шаҳарлараро поездлар мунтазам равишда кечиктирилди ва бекор қилинди. Бу шунингдек, Франция ва Барселона ва Валенсия портларига юк ташишга таъсир кўрсатди.