Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Испанияда коронавирус жиноятчиларга қўл келмоқда, чунки...

Испанияда коронавирус жиноятчиларга қўл келмоқда, чунки...

Коронавирус эпидемияси туфайли Испанияда карантин эълон қилинган. Буни қарангки, айни шу паллада жиноятчилик кўпаймоқда.

Полиция комиссари Хосе Анхел Гонсалеснинг айтишича, жиноятчилар соғлиқни сақлаш мутахассиси ниқобида аҳолидан эшикни очишни сўрашмоқда.

"Биз ўтган ҳафта бир қатор жиноятчилар турли хизмат вакиллари сифатида квартираларга киришгани ва жиноят содир этишгани, айрим уй эгаларини пичоқлашганини қайд этдик", деди у онлайн-матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, баъзи ҳолатларда гумондорлар врач ёки ҳукумат вакили ниқоби остида уйларга коронавирус учун таҳлил ўтказиш баҳонаси билан киришга ҳаракат қилишган. Бундан ташқари, гумондорлар маскалар ва қўлқопларни тарқатиш баҳонасида эшикларни очишни талаб қилишган.

Хосе Анхел Гонсалес испанларни нотанишларга эшикларни очмасликка чақирди.

Киритилди: 17:19 30.03.2020. Ўқилди: 2888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!