Испанияда 45 ёшгача бўлган аёлларнинг ҳар тўрттадан бири фарзандсиз экани маълум қилинди.
Мутахассислар маълумотларига кўра, фарзандсиз аёллар улуши нафақат Европа давлатларида, балки бутун дунёда, айниқса ривожланган мамлакатларда тобора ортиб бормоқда.
Бу тенденцияга кеч турмуш қуриш, иқтисодий қийинчиликлар, ҳаёт тарзининг ўзгариши ва фарзанд кўриш қарорининг кечиктирилиши каби омиллар таъсир қилмоқда.