Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган "сохта прокурор" ушланди

Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган "сохта прокурор" ушланди

Қашқадарё вилоятида ўзини прокуратура ходими сифатида таништирган шахс фуқаронинг ишончига кириб, унинг укасини Мудофаа вазирлиги тизимига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг учун у 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пулнинг 1,5 минг долларини олаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

⚖️ Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалар асосида жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда гумонланувчи ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:31. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!