Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ироқдаги Америка нишонларига дрон ҳужумлари уюштирилди

Ироқдаги Америка нишонларига дрон ҳужумлари уюштирилди

АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси логистика маркази ва Эрбилдаги Бош консулликка дронлар ҳужум қилди.

Бу ҳақда Shafaq News портали хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Эрбилдаги консулликка ҳужум қилган дрон уриб туширилган ва ҳеч қандай зарар кўрилмаган.

Бағдод халқаро аэропорти яқинида бир нечта дронлар ҳам ушланган.

Ҳужумларнинг оқибатлари ҳақида ҳали хабар берилмаган.

Киритилди: Бугун 11:23. Ўқилди: 374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!