18 июль куни Ироқда уриб туширилган Эрон дронидан портламаган ўқ-дориларни назорат остида портлатиш пайтида америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) хабар беришича, воқеа Шимолий Ироқда содир бўлган.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчи “уриб туширилган Эрон камикадзе дронидан портламаган ўқ-дориларни назорат остида портлатиш пайтида жанговар операциялар пайтида” ҳалок бўлган.
Яна бир америкалик ҳарбий хизматчи ҳам яралангани хабар қилинган.