Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ироқ пойтахти аэропортига бешта ракета отилди

Ироқ пойтахти аэропортига бешта ракета отилди

Бағдод халқаро аэропорти ва унинг атрофи ракеталардан ўққа тутилиши оқибатида беш киши жабрланди. Бу ҳақда Ироқнинг INA агентлиги хабар бермоқда.

«Бағдод халқаро аэропорти ва унинг атрофига бешта ракета қўлланилган ҳолда ҳужум уюштирилди», — дейилади нашр хабарида.

Аниқлик киритилишича, аэропорт хавфсизлик хизматининг тўрт нафар ходими ҳамда бир нафар муҳандис турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Киритилди: 23:33 15.03.2026. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!