Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

iPhone XР’ни ишлаб чиқариш қисқартирилади. Нега?

iPhone XР’ни ишлаб чиқариш қисқартирилади. Нега?

Apple компанияси iPhone XР смартфонинг қўшимча ишлаб чиқарилишини бекор қилиш ҳақида қарор қилди. Бунга смартфонга бўлган талабнинг паст эканлиги сабаб бўлган. Шу билан бирга, компания iPhone 8 ва iPhone 8 Plus смартфонларига буюртмалар сонини оширган. Бу ҳақда «daryo.uz» хабар берди.

iPhone смартфонларини ишлаб чиқарадиган Foxconn заводи ХР модели учун дастлаб 60 та йиғиш тармоғини тайёрлаган, бироқ сўнгги вақтларда уларнинг фақат 45 тасидан фойдаланилган.

Завод кунига дастлаб режалаштирилганидан 100 мингта кам қурилма ишлаб чиқарадиган бўлди. Бунга ХР моделига бўлган талаб Apple ҳисоб-китобларидан кўра 20—25 фоизга камроқ бўлгани сабаб бўлган.

Шу билан бир вақтда, iPhone 8 ва iPhone 8 Plus моделларини ишлаб чиқариш ҳажми 20 фоизга ошади. Бу моделларга талабнинг ошишига уларнинг нархи айни пайтда 20 фоиз арзон эканлиги сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 10:20 06.11.2018. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!