Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

iPhone X’да учраган муаммодан энди iPhone Xs ва Xs Max эгалари ҳам шикоят қилмоқда

iPhone X’да учраган муаммодан энди iPhone Xs ва Xs Max эгалари ҳам шикоят қилмоқда

Купертиноликларнинг юбилей смартфони iPhone X сотувга чиққач, унда айрим нуқсонлар аниқланган. Шулардан бири энди 2018 йилги флагман моделларда ҳам учрамоқда.Apple расмий форуми кейинги пайтларда iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max эгаларининг шикоятларига тўлиб кетган. Фойдаланувчиларнинг ёзишларича, уларнинг камера модуллари ҳеч бир сабабсиз дарз кета бошлаган.Ушбу нуқсон янги харид қилинган айфонларда ҳам, ишлатилганларида ҳам учраётгани ғалати. Шикоятчиларга кўра, улар ўз смартфонларини қўлларидан тушириб юборишмаган, бирор нарсага уриб олишмаган, совуқда қолдиришмаган. Лекин ўз-ўзидан камера модулининг шишасида чатнашлар пайдо бўлган.iPhone X (сотиб олиш) смартфонлари шундай бўлганида, Apple уларни бепул алмаштириб ёки таъмирлаб бермаган, камера модулларидаги дарз кафолат доирасига кирмаслигини айтган эди. Афсуски, iPhone Xs (сотиб олиш) ва iPhone Xs Max (сотиб олиш) эгаларини ҳам шунақа жавоб кутаётгани ҳақиқатга яқинроқ. Ҳозирча компания бу борада фикр билдирмай турибди.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 06:46 09.02.2019. Ўқилди: 2270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!