Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Интернет магазиндаги сохта харидорга жиноят иши қўзғатилди

Интернет магазиндаги сохта харидорга жиноят иши қўзғатилди

Б.Х исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 март куни номаълум шахс унинг ишончига кириб «OLX» интернет ижтимоий тармоғи орқали сотувга қўйган маҳсулотини сотиб олишини айтиб ишончига кириб унга тегишли бўлган пластик картасидан жами 2.500.000 сўм пулларини ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Т.А исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Киритилди: 22:38 07.08.2022. Ўқилди: 2722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!