Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Интернет-дўкон орқали сотиб олган ишлатилган музлатгичдан 95 минг доллар чиқди

Интернет-дўкон орқали сотиб олган ишлатилган музлатгичдан 95 минг доллар чиқди

Жанубий Кореялик фуқаро интернет-дўкон орқали сотиб олган ишлатилган музлатгич ичидан 95 минг доллар топиб олди. Бу ҳақда “Мотҳершип “ хабар берди.

Қайд этилишича, эркак музлатгични ювганда унинг ичидан 110 миллион вон миқдоридаги 2200 купюрани топган. Бу 95 минг АҚШ долларига тенг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айни пайтда музлатгичнинг собиқ эгаси шахсини аниқлашга ҳаракат қиляпти.

Агар пулнинг аввалги эгаси олти ой ичида топилмаса, у ҳолда бу маблағ уни топган кишиники бўлиши мумкин. Лекин у топилган маблағнинг 22 фоизини солиқ сифатида тўлайди. Акс ҳолда, у ҳамма пулни қайтаришга мажбур.

Киритилди: 22:59 24.08.2021. Ўқилди: 6877 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!