Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Инқирозга учраган “Насаф”нинг умиди келин-куёвлардан

Инқирозга учраган “Насаф”нинг умиди келин-куёвлардан

Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Марказий” стадиони орқали пул топиш йўлларини кенгайтирмоқда.
 
“Яқинда янги оила қураётган, келин-куёвларни эсдалик учун расмга ва видеога тушишини йўлга қўйдик. Бу ишимиз ҳам оз бўлса-да клубга молиявий ёрдам бўлмоқда. Стадионимизда миллий терма жамоамиз учрашувларини ҳам ўтказиш бўйича, ЎФАга расмий таклиф билан чиққанмиз. Агар бундай имконият бўлса, маҳаллий мухлисларимиз ҳам хурсанд бўлар эди”, дея маълум қилган “Марказий” стадионнинг янги директори Умид Наврўзов.
 
Бундан ташқари, клуб 2019 йилдан ўз стадионида бепул Wi-Fi тармоғини ишга туширишни режалаштириб турибди. Шу мақсадда аллақачон интернет провайдерлари билан музокаралар бошлаб юборилган. Шу йўл орқали клуб мутасаддилари стадионга келадиган мухлислар сонини кўпайтирмоқчи.
 
Хабарингиз бор, бу мавсум Қаршининг “Насаф” жамоаси молиявий қийинчиликлар гирдобига тушиб қолган ва бу унинг ўйини сифатига ҳам таъсир қилган. Ҳолат ўз навбатида, стадионга келадиган мухлисларнинг камайишига олиб келган эди.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 15:01 19.09.2018. Ўқилди: 2557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!