Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Индонезияликлар бу йил ҳажга бормайди

Индонезияликлар бу йил ҳажга бормайди

Индонезия Дин ишлари вазирлиги коронавирус пандемияси туфайли бу йил фуқаролар ҳажга бормаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

«Пандемия туфайли ва фуқароларнинг хавфсизлигини кўзлаб, ҳукумат бу йил индонезиялик зиёратчиларнинг ҳажга боришига рухсат бермасликка қарор қилди», – деди дин ишлари вазир Ёқут Чолил Қумас.

Вазирнинг айтишича, бу йил тўлов қилганлар ҳажга келгуси йил бориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони бу йилги ҳаж учун квотани ҳали эълон қилгани йўқ. Пандемиядан аввал йилга ўртача 2,5 миллион киши ҳаж ибодатини амалга ошириш учун мазкур мамлакатга келар эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳаж мавсуми Саудия Арабистони ғазнасига ўртача 12 миллиард доллар келтирган.

Киритилди: 12:28 04.06.2021. Ўқилди: 1624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!