Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Илья Сибирцев "Париж-2024"да мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади

Илья Сибирцев "Париж-2024"да мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади

Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтказилган сузиш бўйича халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқди.

Аниқроғи, Илья 800 метр масофага эркин сузиш баҳсларида 7:50,05 натижа қайд этди ва Олимпия ўйинлари квалификацияси меъёрини бажарди. "Париж-2024" Олимпиадасининг 800 метрга эркин сузиш баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Маълумот ўрнида: асли россиялик бўлган Илья Сибирцев спорт фуқаролигини алмаштирган ҳолда жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси сафида мамлакатимиз номидан мусобақаларда қатнашмоқда. Ушбу вазиятни Бутунжаҳон сув спорт турлари федерацияси ижобий қабул қилиб, расман тасдиқлади.

Киритилди: 14:39 22.06.2024. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!