Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Илон Маск ва тўрт фарзандининг онаси Шивон Зилис айрилишганини маълум қилди

Илон Маск ва тўрт фарзандининг онаси Шивон Зилис айрилишганини маълум қилди

Техномиллиардер Илон Маскнинг ҳамкори ва уларнинг тўрт нафар фарзандининг онаси Шивон Зилис X ижтимоий тармоғида муносабатлари якунланганини англатувчи ҳиссий пост қолдирди.

Зилис сўнгги бир ҳафта ичида «севишдан қўйиб юборишга» ўтиш жуда оғир бўлганини ёзган. У Маскка бўлган муҳаббати чуқур бўлганини ва унга ўзининг энг самимий меҳрини беришга ҳаракат қилганини таъкидлаган.

У шунингдек, келажакда Маск билан яхши дўстлар ва фарзандларига биргаликда ғамхўрлик қиладиган ота-она бўлиб қолишни исташини билдирган.

ОАВ хабарларига кўра, Маск X тармоғида Зилисга обунани бекор қилган. Маскнинг ўзи эса айрилиқ ҳақида ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

Илон Маск ва Шивон Зилиснинг биринчи фарзандлари — эгизаклар Страйдер ва Азур 2021 йилда туғилган. 2024 йилда уларнинг Аркадия исмли қизи, 2025 йилда эса Селдон Ликургус исмли ўғли дунёга келган.

Киритилди: 14:22 03.10.2026. Ўқилди: 1244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!