Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Илон Маск Тeslaнинг акциялари нархини пасайтирди. Сабаби...

Илон Маск Тeslaнинг акциялари нархини пасайтирди. Сабаби...

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск 22 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган Батарея куни — аккумуляторлар билан боғлиқ янги технологияларнинг тақдимоти кунида компания акцияларининг нархини пастлатди, деб хабар беради CNBC.

Tesla ўз электромобиллари учун батареяларни учинчи томон ишлаб чиқарувчилардан сотиб олади, масалан, Panasonic. Таҳлилчилар 22 сентябрь куни компаниянинг ўз аккумуляторларини намойиш қилишига умид қилишди, бу эса Teslaнинг электромобиллар бозоридаги рақобатчиларидан устунлигини таъминлашга имкон берарди.

Маск ўз қарори билан инвесторларнинг умидларини пучга чиқарди. Компания раҳбарининг таъкидлашича, сешанба куни намойиш қилинган Tesla Semi электр юк машинаси, Cybertruck пикапи ва Roadster спорт автомобили ишлаб чиқаришга узоқ муддатли таъсир кўрсатади. “Аммо биз кўрсатадиган нарса 2022 йилгача оммавий ишлаб чиқарилмайди”, деб ёзган Маск Twitterда.

Унинг қўшимча қилишича, Tesla Panasonic, LG ва САТЛ батареяларини сотиб олишни кўпайтирмоқда. Бироқ, батареяларни сотиб олиш ҳажми ўсган тақдирда ҳам, Тesla ўз ишлаб чиқаришини ўрнатмаса, компанияда техника танқислиги 2022 йилга давом этиши айтилмоқда.

Маскнинг сешанба куни АҚШда савдолар очилганидан кейин берган баёноти натижасида Насдақ маълумотларига кўра Tesla акциялари 6 фоизга тушиб кетди. Пасайишга қарамай, қимматли қоғозлар нархи йил бошига нисбатан тўрт баравар кўп.

Киритилди: 19:21 23.09.2020. Ўқилди: 2468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!