Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск депрессияга тушиб қолаётганини айтди

A A A
Илон Маск депрессияга тушиб қолаётганини айтди

Америкалик тадбиркор Илон Маск баъзида руҳий тушкунликдан азият чекаётганини ва дори-дармонларни қабул қилишини тан олди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

"Баъзида миямда руҳий тушкунлик каби салбий ҳолат пайдо бўлади. Ёки ҳеч қандай салбий янгиликлар билан боғлиқ бўлмаган депрессия", деди Маск.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, дори-дармонларни қабул қилиш унга ёрдам бермоқда. Депрессия сабаби унинг одатда кунига 16 соат ишлаши бўлиши мумкин.

Маск узоқ вақт давомида бундай ҳолатда қололмаслигини қўшимча қилган.

Милиардер ўзининг руҳий тушкунлигини туғма деб ҳисоблайди ва қабул қилинаётган дори-дармонлари унинг компаниялари фаолиятига қандайдир тарзда таъсир қилади деб ўйламайди.

Киритилди: 22:26 19.03.2024. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!