Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Илон Маск АҚШни 2030 йилдан кейин жиддий муаммолар кутаётганини айтди

Илон Маск АҚШни 2030 йилдан кейин жиддий муаммолар кутаётганини айтди

Америкалик миллиардер Илон Маск 2030 йилга бориб давлат қарзининг кескин ўсиши АҚШ учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги прогнозга қўшилди.

Тадбиркор бу ҳақда X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Маск АҚШ давлат қарзи 2030 йилга келиб 50 триллион доллардан ошиб кетиши кўрсатилган графикка муносабат билдириб, ундаги прогнозни ҳақиқатга яқин деб баҳолади.

Графикда 2030 йилгача бўлган давр «ҳаммаси яхши кетмоқда» дея ифодаланган. Давлат қарзи 50 триллион долларлик чегарадан ўтганидан кейинги босқич эса вазият кескин ёмонлашиши мумкинлигини англатувчи ибора билан тасвирланган.

«Аниқ график», — дея изоҳ қолдирган Маск.

Киритилди: 09:45 21.08.2026. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!