Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Иллинойсдаги кимё заводи аввал ёнди, сўнг портлади (ВИДЕО)

Иллинойсдаги кимё заводи аввал ёнди, сўнг портлади (ВИДЕО)

Иллинойс шимолидаги мойлаш материалларини ишлаб чиқарадиган кимё заводида 14 июнь куни ёнғин ва кучли портлаш юз берди. Ҳукумат яқин атрофдаги 1000 га яқин одамни эвакуация қилди, деб хабар қилди Associated Press.

Ёнғин жойига тахминан соат 07:00 да (Тошкент вақти билан соат 17:00 атрофида) 40 га яқин ўт ўчирувчи бригада етиб келди. Ёнғин пайтида корхонада 50 га яқин одам бўлган, уларнинг барчаси ёнаётган корхонадан чиқарилган.

Ўт ўчирувчилар оловни ўчираётганида кучли портлаш юз берди. Шундан сўнг, қутқарувчилар, шунингдек, заводга қўшни ҳудуддан аҳолини эвакуация қилишди.



Дастлабки маълумотларга кўра, ўт ўчирувчи енгил жароҳат олган, бошқа жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Атроф-муҳитга етказилган зарар ҳақида ҳали хабар берилмаган. Ёнғин сабабларини аниқлаш учун воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи етиб келди.

Киритилди: 03:20 15.06.2021. Ўқилди: 2953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!