Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Илк ўзбек сунъий йўлдоши космосга қачон учирилади?

Илк ўзбек сунъий йўлдоши космосга қачон учирилади?

2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли илк ўзбек сунъий йўлдошини космосга учириш таклиф қилинди.

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда фазога сунъий йўлдош чиқариш ва миллий космонавтни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда президент ташаббуси билан биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва уни фазога учириш стратегик вазифа сифатида белгиланди.

"Бу шунчаки рамзий қадам эмас, балки мамлакатимиз илмий салоҳияти, ёшларимиз орзуси ва миллий ғуруримиз ифодаси бўлади", — деган давлат раҳбари.

Киритилди: Бугун 18:24. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!