Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Мирзиёев ва Алиевнинг июнь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмага ташрифи кутилмоқда.
Июнь ойида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Илҳом Алиевнинг ташрифи муносабати билан июнь ойида Ўзбекистондаги ваколатли органлар томонидан озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Кўргазмага Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг ташрифи кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, бу Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг охирги 11 йилликда Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади. Алиев охирги марта Ўзбекистонга 2010 йил 27 сентябрда ташриф буюрган.

Киритилди: 22:46 16.06.2022. Ўқилди: 2545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!