Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини оширади — CDC

A A A
Иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини оширади  — CDC

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада оширади (https://www.nytimes.com/live/2021/02/10/world/covid-19-coronavirus).

CDC тадқиқотига кўра, қўшма ниқоб йўтал оқибатида ажралиб чиқадиган заррачаларнинг 92,5 фоизини ушлаб қола олиши аниқланди. Битта тиббий ниқобнинг ўзи эса заррачаларнинг тахминан 42 фоизини тўсиб қола олган.

Мутахассислар, шунингдек, бурун соҳасида сими мавжуд бўлган ниқобларни танлашни, шунингдек, ниқоб юзга маҳкам ўрнашиб туриши ва бўшлиқларни камайтириши мақсадида қулоққа тақиш учун илмоқларни боғлашни тавсия этишмоқда.
 

Киритилди: 20:05 15.03.2021. Ўқилди: 2473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!