Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ижтимоий тармоқда расмий рекламалар бериб борилади- Павел Дуров

Ижтимоий тармоқда расмий рекламалар бериб борилади- Павел Дуров

Telegram асосчиси Павел Дуров яқин орада ижтимоий тармоқда расмий рекламалар бериб борилиши хусусида хабар берди.

У Telegram фойдаланувчилари уч сабабга кўра бундай рекламалардан безор бўлмайди, демоқда. Унинг айтишига кўра, телеграм фойдаланувчилари рекламалар билан бошини оғритиб ўтирмайдилар: рекламалар фақат катта каналлар, сервисларда бериб борилади; рекламалар канал мавзусидан келиб чиқиб берилади; рекламалар фақат қисқа матндан иборат бўлиб, расм ва ички ҳаволалардан фойдаланилмайди.

"Бундай реклама эълонларидан тушган фойда Telegram бундан кейин ҳам ўз фойдаланувчиларига текин ҳамда чексиз хизмат қилишида ёрдам беради", дейди ижтимоий тармоқ асосчиси хабар якунида.

Киритилди: 11:36 27.10.2021. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!