Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ижтимоий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Ижтимоий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланади


🔰 Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий, экологик муаммоларни ҳал этишга ёки уларнинг оқибатларини юмшатишга қаратилган фаолияти ижтимоий тадбиркорлик деб эътироф этилиши белгиланди.

📖 Ижтимоий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

🤓 имтиёзлар ва преференциялар бериш;
🤓 ижтимоий лойиҳаларга доир харажатларни субсидиялаш;
🤓 давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш;
🤓 молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
🤓 ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
🤓 маслаҳат бериш, услубий ёрдам кўрсатиш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.

📒 Қонунчиликка риоя этиш билан бир қаторда барқарор ривожланишга ҳисса қўшган ҳамда ўз фаолиятининг инсон ҳуқуқларига, атроф-муҳитга ва жамоат манфаатларига нисбатан салбий таъсирининг олдини олиш учун чоралар кўрган ҳолда тадбиркорликни амалга ошириш масъулиятли бизнес юритиш деб эътироф этилади.

📝 Тадбиркорлик субъекти томонидан масъулиятли бизнес юритишнинг асосий мезонлари қуйидагилардан иборат:

инсон ҳуқуқларига риоя этиш;

➖ меҳнатга ва ишлаб чиқаришга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай қонунга хилоф амалиётга йўл қўймаслик;

➖ атроф-муҳитни, ўз ходимларининг ва аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш ва бошқалар.

Киритилди: 23:12 17.08.2026. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!