Аввалроқ Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тергов департаменти Камерун фуқаролари бўлган ва Ўзбекистонда фирибгарликлар амалга оширганликда айбланаётган 4 кишининг суратини эълон қилганди.
Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, айни вақтда жиноят содир этишда гумон қилинаётган яна 3 нафар камерунлик қўлга олинган.
Бироқ африкаликлар қандай жиноятларни содир этгани ҳали маълум қилинмаган.
“Агар сиз суратларда кўрсатилган шахсларнинг жиноий ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки “102” рақами ҳамда ИИВ тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ёки ИИВ жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилган хабарда.