“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби аъзоси Златан Ибрагимович рафиқасига садоқатли футболчилар сирасига киради. Шу пайтга қадар бу футболчининг турли ишқий саргузаштлари борасида миш-мишлар деярли тарқалмаган.
Бунинг сабаби, Златан рафиқасини супер инсон сифатида таърифлайди. “У барча ишларда намуна, мени боримча қабул қилади. Узун бурун, новча қомат уни ташвишга солмайди, рафиқам шунчаки супер”, дейди Златан. Унинг рафиқаси Хелена Сегер эса Ибрагимович билан фахрланишини таъкидлашдан чарчамайди.