Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳусийлар Қизил денгизни жанг майдонига айлантирган

Ҳусийлар Қизил денгизни жанг майдонига айлантирган

Яманнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракатидан ҳусийлар Америка эсминеци ва иккита тижорат кемаси – Captain Paris ва Happy Condor'га ҳужум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, эсминец Қизил денгизда баллистик ракеталар билан ҳужумга учраган. Ҳусийлар Қизил денгизда Captain Paris нефть танкерига ҳам кемаларга қарши ракеталар билан ҳужум қилишди ва Араб денгизида суюлтирилган газ ташувчи Happy Condor танкерига учувчисиз самолётлар зарбаси берилди.

Сариянинг таъкидлашича, «учала операция ҳам ўз мақсадларига муваффақиятли эришди».

Киритилди: 10:42 17.06.2024. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!