Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини бошқаришдан оладиган даромади 15 миллиард долларгача етиши мумкин, деб ҳисоблайди республика парламенти.
«Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз қатновини бошқариш ва тартибга солишдан тушадиган жорий даромадлар 10–15 миллиард долларга баҳоланмоқда», — дейилади ISNA агентлиги тарқатган хабарда.